Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ошди

Ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ошди

Ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган.

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган.

📉 Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил ноябрь — 110,0 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.

📈 Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,5 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 % га қимматлашгани кузатилган.

📊 Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бодринг (96,0 %), помидор (82,2 %), булғор қалампири (61,2 %), бақлажон (51,7 %), узум (12,1 %), анор (7,9 %), қовоқ (5,4 %), олма (4,7 %), мандарин (4,5 %), шафтоли (3,7 %), тарвуз (3,4 %), қовун (3,4 %), товуқ тухуми (2,4 %), қуй гўшти (0,8 %), картошка (0,7 %), биринчи навли буғдой уни (0,5 %) ҳамда мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) (0,3 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

🤩 Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида сабзи (-26,1 %), шолғом (-7,1 %), барча навдаги гуруч, гуруч оқишоғи (-4,5 %), ловия (4,2 %), шакар (-2,9 %), пиёз (-2,5 %), банан (-1,3 %) ҳамда парранда гўшти (-1,2 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

📈 Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан пропан (7,4 %), бензин (1,7 %), цемент (1,4 %) ҳамда кийим ва пояфзал (0,7 %) нархларида ўсиш кузатилди.

🏦 Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!