Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Новороссийскдаги Россия ҳарбий кемалари Украина дронлари ҳужумига учради

Новороссийскдаги Россия ҳарбий кемалари Украина дронлари ҳужумига учради

"Досье Шпиона" телеграм канали ёзишича, 2 мартга ўтар кечаси амалга оширилган дронлар ҳужуми натижасида камида бешта Россия ҳарбий кемаси шикастланган. Оқибатда уч нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 16 нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олган.

Маълум қилинишича, ҳужум вақтида хусусан "Ейск" ва "Касимов" номли сувости кемаларига қарши курашувчи кемалар нишонга олинган. Шунингдек, "Валентин Пикуль" мина тозаловчи кемаси ҳам жиддий шикаст олгани тахмин қилинмоқда. Ҳужумда зарар кўрган яна икки кема номи очиқланмаган.

Украинанинг Exilenova+ OSINT лойиҳаси 2 март куни кундузи Новороссийск портидаги кемалар турадиган майдончанинг суратини эълон қилди. Унда 1124 рақамли “Албатрос” туридаги кемалар турган ҳудуд яқинида номаълум доғ пайдо бўлгани кўрсатилган. Бу турга юқорида айтилган “Ейск” ва “Касимов” кемалари ҳам киради.

Киритилди: Бугун 10:52. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!