Россиянинг Новгород вилоятида 2026 йил январидан бошлаб биринчи фарзанд туғилиши учун 1 миллион рубл тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоятнинг Меҳнат, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги маълум қилди.
Маълумотга кўра, ушбу тўлов 29 ёшга тўлмаган оналарга берилади. 2026 йил 1 январдан биринчи фарзанд учун минтақавий тўлов 350 минг рублни, учинчи ёки кейинги фарзанд учун эса 250 минг рублни ташкил этади. Шу билан бирга, биринчи фарзанд учун федерал оналик капитали миқдори тахминан 737 минг рубл бўлади.
Новгород вилоятида минтақавий капиталдан уй-жой шароитларини яхшилаш, шунингдек, болалар боғчаси тўловларини қоплаш учун фойдаланиш мумкин.