Полшада Норвегиянинг энг бой одамларидан бири - Норвегия балиқ саноати магнати сифатида танилган миллионер Вигнер Линдал Олаисен ҳалок бўлди.
Унинг "Ягуар" автомобили иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлган.
Бу ҳақда Полша радиоси хабар бермоқда.
Олаисен Калвария тоғи ва Колбел ўртасидаги трассада кетаётганда дарахтга урилиб кетган. Полша полицияси икки киши ҳалок бўлганини айтмоқда. Иккинчи ҳалок бўлган йўловчи бўлиши мумкин.
Олаисен 42 ёшда бўлиб, эркак лосось балиқларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича етакчи бўлган Nova Sea компаниясининг ҳаммуаллифи эди. Фирмага 1972 йилда унинг отаси асос солган.