Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Норвегия қиролига ишонч ёрлиғи топширилди – Ўзбекистон элчиси расман иш бошлади

Норвегия қиролига ишонч ёрлиғи топширилди – Ўзбекистон элчиси расман иш бошлади

Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокҳолм шаҳрида жойлашган) Раҳматулла Нуримбетов 15 май куни мамлакат қироли Ҳаралд V га ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон–Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, «яшил» энергияни ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Норвегия ўрасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган. Раҳматулла Нуримбетов 2024 йил 15 октябрь куни Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида Стокҳолм шаҳрига борди ва 4 декабрь куни қирол Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди.

Киритилди: 16:52 17.05.2025. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!