Норвегия барча украиналикларга автоматик равишда бошпана беришни тўхтатади.
"Мамлакат ҳукумати бундан буён Украинанинг ғарбий вилоятларидан келган қочқинларнинг аризалари индивидуал тартибда кўриб чиқилишини маълум қилди", деб хабар берди RTE телеканали. Норвегия ҳукумати бу ҳудудларни хавфсиз деб ҳисоблайди, чунки улар фронтдан узоқда.
Норвегия адлия вазири Эмилия Энгер Мелнинг таъкидлашича, 5,6 миллион аҳолига эга мамлакат тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери 85 мингга яқин украиналик қочқинларни қабул қилган, бу эса баъзи шаҳарларда уй-жой, соғлиқни сақлаш ва мактаблар масалаларида қўшимча юк бўлган. Мел, шунингдек, бошпана изловчилар орасида ҳарбий ёшдаги эркакларнинг улуши ортиб бораётганини таъкидлади.
Урушнинг дастлабки ойларида Норвегия барча украиналикларга бошпана берди, бироқ кейин қоидаларни кучайтира бошлади. Август ойидан бошлаб, қабул қилиш марказларида турар жойсиз ўз турар жойларини мустақил равишда ташкил этадиган қочқинларга ойига 520 евродан бериладиган ёрдам пули бекор қилинди. Бундай марказларда яшовчилар учун Норвегия ҳукумати уй ҳайвонларини сақлаш харажатларини қоплашни тўхтатди. Шу билан бирга, Норвегиядан Украинага қайтишга қарор қилганларга 1500 евро миқдорида бир марталик тўлов берила бошланди.