Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ноқонуний қурилма мажбурий буздирилди

Ноқонуний қурилма мажбурий буздирилди

Ҳозирги вақтда, фуқароларга оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмаларни қуришга йўл қўйилмаслиги, унинг оқибатлари ҳақида давлат органлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантирилаётган бўлса-да, айрим фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимликларга тегишли ер майдонларига ноқонуний қурилмалар қурилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2024 йил 1 августдаги ижро варақаси асосида ушбу туманнинг “Қангшартол” овул фуқаролар йиғини Ихлос кўчаси бўйида 400 кв.м ер майдонига 20х20 ўлчамда кўтарилган дамба жавобгар К.А.нинг ҳисобидан мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган. Ушбу ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатига киришилди.

Жумладан, жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиши лозимлиги, агар бузилмаса унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима солиниши ҳақида тушунтириш ва огоҳлантириш берилган. Шунинг натижасида жавобгар К.А томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бузилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Киритилди: Бугун 09:18. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!