амлакатимизда каронавирус сабабли эълон қилинган карантиндан фойдаланиб, айрим шахслар ноқонуний савдога қўл урмоқда. Бу эса халқ истеъмолига сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситаларнинг кириб боришига сабаб бўлмоқда.
Тошкент вилоятида давлат солиқ органлари томонидан ана шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.
Хусусан, 1994 йилда туғилган фуқаро Т.С. Зангиота тумани, Эшонгузар ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан сифати кафолатланмаган бир марталик тиббий ниқоблар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Назорат тадбирида, фуқаро Т.С. интернет орқали берилган буюртма асосида тиббий ниқобларни бир донасини 2650 сўмдан сотганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда далолатнома орқали расмийлаштирилиб, ундан 6625000 сўмлик 2500 дона тиббий ниқоб масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик ДСИ ихтиёрига олинди.
Тошкент вилояти ДСБ Матбуот хизмати