Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ноқонуний миграция оғир жиноятга айланади

Ноқонуний миграция оғир жиноятга айланади

Россия Давлат думаси депутатлари ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ барча жиноятларни оғир деб ҳисоблашни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Давлат думаси вице-спикери Ирина Яровая маълум қилди.

«Бугун биз бир ҳафта ичида барча ваколатли вазирликлар, барча ҳуқуқ-тартибот идоралари, барча хизматлар Давлат Думаси депутатлари томонидан ишлаб чиқилган ва бир қанча муҳим соҳаларга тааллуқли қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришга келишиб олдик. Биринчидан. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ барча жиноятларни оғир ва айниқса оғир жиноятлар қаторига киритамиз», — деди Яровая.

Аввалроқ Россия Давлат думаси Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилган, муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутувчи янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум бўлган эди.

Киритилди: 18:12 12.07.2024. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!