Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Номзодимни олишга фақат Худо мажбурлаши мумкин»

«Номзодимни олишга фақат Худо мажбурлаши мумкин»

АҚШ президенти Жо Байден президентлик сайловида қатнашиш фикридан воз кечмаслиги, бу ишни қилишига фақат Худо мажбурлай олишини айтди.

«Мен НАТОни бирлаштирган, Путинни тўхтатган йигитман», деган Байден 5 июл куни ABC телеканалига берган интервюсида. Журналистнинг номзодингизни оласизми, деган саволига жавоб бераркан, буни Худо кўнглига солсагина қилишини айтди: «Агар Худо мени бунга мажбурласа, қилишим мумкин», деган АҚШ президенти.

Байден Трамп билан дебат ҳақида гапирар экан, уни «ёмон эпизод» деб атади. Шунингдек, ўша куни қаттиқ шамоллагани, ўзини жуда ёмон ҳис қилганини айтди. Аммо саломатлигида муаммо йўқлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 21:30 06.07.2024. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!