Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Номаълум шахсларга шахсий маълумотларингизни тақдим этманг!

Номаълум шахсларга шахсий маълумотларингизни тақдим этманг!

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро М.А. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида телеграм мессенжеридаги “Тошкентликлар” гуруҳида бир шахс билан танишиб, унга профилига иккинчи фойдаланувчи бўлиб киришга рухсат берганлиги ҳамда номаълум шахс ундаги маълумот ва ота-онаси телефон рақамларини қўлга киритганлигини, сўнгра у билан мулоқот қилаётганлигини ота-онасига айтиб беришини рўкач қилиб М.А.дан беҳаё фото ва видеотасвирларини жўнатишни талаб қилганлигини билдирган.

Уларни қўлга киритган шахс яқин қариндошларига тарқатиш билан қўрқитиб, 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахс Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бор шахс, 1999 й.т., У.Д. эканлиги аниқланган.

У.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:09 28.09.2022. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!