Номаълум шахслар Стокголмдаги Исроил элчихонаси биносига қарата ўт очди. Бу ҳақда Haartez хабар берди.
"Полиция элчихона ойналарида ўқ излари борлигини аниқлади. Жароҳатланганлар йўқ, бинога кириш-чиқиш чекланган", деб ёзади манба.
Дипломатик бўлимдан унчалик узоқ бўлмаган жойда қурол ва снарядлар топилган. Гумонланувчилар ҳозирча қўлга олинмаган.