Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Номаълум шахс Дания бош вазири Метте Фредериксенга ҳужум қилди

Номаълум шахс Дания бош вазири Метте Фредериксенга ҳужум қилди

7 июн, жума куни Копенгагенда Дания бош вазири Метте Фредериксенга ҳужум уюштирилди. Ҳодиса ҳукумат раҳбари кўчалардан бирида айланиб юрганида содир бўлган.

Дания ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳукумат раҳбари Дания пойтахтининг Эски шаҳарчасидаги Кйлторве майдонида бўлганида номаълум эркак унга яқинлашиб, уни урган.

Ҳужум қилган эркак полиция томонидан қўлга олинган.

Ҳукумат идораси таъкидлаганидек, бош вазир "бўлиб ўтган воқеадан ҳайратда қолди". Фредериксеннинг ўзи бу борада ҳеч қандай баёнот бермади.

Киритилди: 07:32 08.06.2024. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!