Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ногиронлиги бўлган болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2 млн 450 минг сўмгача етказилади

A A A
Ногиронлиги бўлган болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2 млн 450 минг сўмгача етказилади


🗓 2022 йил 1 сентябрдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан:

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

👉 техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;

👉 ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;

👉 ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

🎓 2021/2022 ўқув йилидан ОТМга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

🏦 2021 йил 1 сентябрдан ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар навбатсиз берилади.

💰 2021 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларга тўланадиган тўловлар БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) етказилади.

📌 Оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатлар тўлиқ миқдорда компенсация қилинади.

Киритилди: 11:30 11.08.2021. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!