Белидан пастки қисми фалаж бўлган 33 ёшли германиялик Михаэла Бентхаус АҚШнинг Blue Origin компаниясига тегишли New Shepard кемаси миссияси таркибига киритилганди. экипаж таркибига Бентҳаусдан ташқари, яна беш киши бўлган.
"20 декабр куни космик кема 65 мил (104,6 км) баландликда, яъни Ер атмосфераси ва коинот ўртасидаги шартли чегара ҳисобланган Карман чизиғидан бироз юқорироқда 11 дақиқа вақт ўтказди", дея хабар бермоқда нашр.
Михаэла Бентхаус 2018 йилда тоғ велосипедида содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг орқа миясидан жароҳат олган ва ўшандан бери ногиронлар аравачасига михланган.
Blue Origin тадбиркор Жефф Безос томонидан асос солинган ва космик туризм бозорида чипта нархи 600 минг доллар бўлган Virgin Galactic билан рақобатлашади. Ҳаммаси бўлиб New Shepard кемасида аллақачон 80 га яқин одам учган.