Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

Нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

Таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштироки таъминлаш мақсадга мувофиқ.

Киритилди: 23:13 10.01.2022. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!