Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нобел мукофотини олган «нолойиқ» лауреатлар

Нобел мукофотини олган «нолойиқ» лауреатлар

1. Генри Киссинжер (1973), АҚШнинг собиқ давлат котиби.

Киссинжер Шимолий Ветнам вакили Ле Дук Тҳо билан «Ветнам урушини тугатишга уринишлари» уçун мукофотни олишган эди, аммо бу муваффақиятсизликка учради.

У музокаралар пайтида Ханойни бомбардимон қилишга рухсат бергани учун танқид қилинган.

2. Аунг Сан Су Чи (1991), Мянманинг собиқ раҳбари.

Су Чи «Мянмада демократия учун курашии» сабабли мукофот олган эди.

Бироқ, икки йил ўтгач, у Мянмада роҳинжа мусулмонларига қарши геноцидга шерикликда айбланди, биринчи ойнинг ўзида 6.000 дан ортиқ одам ўлдирилган.

3. Шимон Перес (1994), босқинчи исроилнинг собиқ президенти.

Перес «Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича биргаликдаги сай-ҳаракатлари учун» тақдирланган эди.

Бироқ, у Фаластин ва Ливанда юзлаб тинч аҳолининг қириб юборилишини, жумладан БМТ базасини бомбардимон қилинишини назорат қилган.

4. Барак Обама (2009), АҚШнинг собиқ президенти.

Обама ушбу мукофотни «халқлар ўртасидаги халқаро дипломатия ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган сай-ҳаракатлари учун» олган эди.

Унинг президентлиги Яқин Шарқдаги можароларга барҳам бера олмади ва у 2016 йилда етти мамлакатда 26.000 дан ортиқ дрон ҳужумларига рухсат берди.

5. Питер Ҳандке (2019), ёзувчи

Ҳандке «инсон тажрибасини тил зукколиги билан ўргангани учун» тақдирланган эди.

Бироқ, у 1992-1995 йилларда Босния серблари томонидан 8.000 дан ортиқ мусулмон ўлдирилган геноцидни инкор этгани билан танилди.

Киритилди: 17:12 19.10.2024. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!