Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нобель мукофоти совриндорлари номлари 6-13 октябрь кунлари эълон қилинади

Нобель мукофоти совриндорлари номлари 6-13 октябрь кунлари эълон қилинади

2025 йилги Нобель мукофоти лауреатлари 6-13 октябрь кунлари Стокгольм ва Ослода эълон қилинади. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Нобель жамғармаси пресс-релизида хабар қилинганидек, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги лауреат номи 6 октябрь куни Каролинский институти қошидаги Нобель қўмитаси томонидан, 7-8 октябрь кунлари эса физика ва кимё соҳасида лауреат номи Қироллик фанлар академияси Нобель қўмитаси томонидан эълон қилинади.

9 октябрь куни эса Швеция академияси адабиёт соҳасидаги совриндор ҳақида гапиради.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати 10 октябрь куни Ослода эълон қилинади. Бу ҳақда Норвегия Нобель қўмитаси маълум қилди.

Альфред Нобель хотирасига бағишланган Швеция Риксбанк мукофоти совриндори 13 октябрь куни Стокгольмдаги Қироллик Фанлар академияси ҳузуридаги Иқтисодиёт фанлари бўйича Нобель қўмитаси томонидан аниқланади.

Киритилди: 13:22 04.02.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!