Низар Амиди Ироқда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди.
Хабарларга кўра, у Курдистон ватанпарварлар иттифоқининг расмий номзоди сифатида қатнашган.
Иккинчи тур овоз бериш жараёнида 249 нафар депутат иштирок этган.
Амидининг асосий рақиби Мусанна Амин бўлиб, у Курд ислом иттифоқи вакили эди.
Аввалроқ амалдаги президент Абдул Латиф Рашид янги сайловларда иштирок этишдан бош тортган эди.