Япониянинг “Ниссан” автомобил ишлаб чиқарувчиси 84 мингга яқин эски автомобил эгаларини уларни ҳайдамаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “CNN” АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, бунга нуқсонли “Таката” хавфсизлик ёстиқчалари сабаб бўлган, улар тўқнашувда портлаш хавфини оширади, шунингдек, хавфли металл парчалари ажралиб чиқади.
Қайтариб олиш 2002−2006 йиллардаги “Nissan Sentra”, 2002−2004 йиллардаги “Nissan Pathfinder” вa 2002−2003 йиллардаги “Infiniti QX4” автомобилларини ўз ичига олади.
“Агар сиз ушбу транспорт воситаларидан бирига эга бўлсангиз, таъмирлаш тугагунига қадар ва нотўғри ҳаво ёстиғи алмаштирилмагунча уни ҳайдаманг”, деди АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси баёнотида.