Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
*****
Агар Аллоҳ таоло сен учун бир ишнинг рўёбга чиқишини ирода қилса, унинг сабабларини сенга тайёрлаб қўяди. Сен чин қалбдан Эй Роббим! деб дуо қилгин!
Фикр дурдоналари
*****
Омонлик бир сатрда:
Албатта, Аллоҳ Ўзига илтижо қилган, ёрдам сўраган, паноҳ сўраган қалбни ёрдамсиз қолдирмайди!
*****
Айбимни ҳеч ким йўқ жойда юзимга айтган инсондан Аллоҳ рози бўлсин!
*****
Шошилиш керак бўлган ўринлар:
*****
- Нутфадан яратилганмиз.
- Аслимиз лойдан.
- Энг қиммат либос (яъни, аёллар киядиган ипак либослар) ипак қуртидан олинади.
- Энг мазали таомимиз (яъни, асал) асаларидан олинади.
- Ётадиган жойимиз ер тагидаги чуқурликдир.
Бас, шундай экан, нега манманлик қиламиз?!
Ховатир роқия журнали
*****
Нуқта қўйишинг керак бўлган ўринда вергул қўйишни бас қил!
Тарих муҳрлаган сўзлар
*****
Тўнғиз билан балчиқда кураш тушиб ўйнама. Сенинг ҳамма жойинг ифлос бўлади, у эса бундан мазза қилади.
Инглиз мақоли
*****
Зулмнинг олдида жим туриш золимга ёрдам беришдир.
Тарих муҳрлаган сўзлар
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Manba: muslim.uz