Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Ниқоб қутқармайди”: ЖССТ маймунчечак қандай юқишини маълум қилди

“Ниқоб қутқармайди”: ЖССТ маймунчечак қандай юқишини маълум қилди

Ниқоб сизни маймунчечакдан қутқармайди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге брифингда.
Аниқланишича, вирус тери билан алоқа қилиш орқали, айниқса жинсий алоқа пайтида юқади ва касал ҳайвондан ҳам юқиши мумкин.

Клюге маймунчечак коронавирус каби хавф туғдирмаслигини ва расмийларнинг ушбу касаллик тарқалишига қарши ҳаракатлари бутун дунё учун куч синови бўлишини таъкидлади.

Маймунчечак ҳаво-томчи йўли билан ҳам тарқалиши мумкин. Вирус билан зарарланган буюмлар, масалан, сочиқ ёки чойшаблар ҳам соғлом инсонга хавф туғдиради.

ЖССТ вакили маймунчечак коронавирус каби хавфли эмаслигини таъкидлайди. Бугунги кунда Европада ҳар ой тахминан 100 та янги касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунга қарамай Европа Иттифоқида маймунчечак тарқалиш хавфининг олдини олиш ёки вирусга қарши эмлашни бошлаш учун чегара назоратини жорий этишни истисно этишган.
Айни пайтда, Европа минтақасида ҳар ойда 100 га яқин янги маймунчечак касаллиги қайд этилмоқда.

Аввалроқ Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда ушбу вируснинг тарқалиши хавфи йўқлигини, чунки унинг анъанавий қадриятлари кучли эканини айтган эди.

Айни пайтда, Конго Демократик Республикасида ва Африканинг бошқа баъзи мамлакатларида кўплаб маймунчечак инфекциялари кузатилмоқда.

Киритилди: 14:26 21.08.2024. Ўқилди: 2354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!