Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нима? Қозоғистонда қор ёғиши кутилмоқда

Нима? Қозоғистонда қор ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар яқин кунларда Қозоғистонда ёмғир ва қор ёғиб, ҳаво совишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда “Казгидромет” хабар берди.

Жанубий циклон таъсирида 25—27 апрель кунлари республиканинг жанубий қисмида, 25 апрелда шимоли-ғарбида ёғингарчилик кузатилади. Кечаси узоқ шимоли-ғарбда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Республиканинг жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғади. Дўл ва кучли шамол бўлиши прогноз қилинган.

Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди, кечаси шимол ва шарқда кучли шамол ҳамда туман тушиши кутилмоқда. Жанубда ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич пасайиши кечаси 0 дан 12 даражагача илиқ, кундузи эса 10-20 даража илиқ бўлиши мумкин.

Шимолий ҳудудларда 25 апрель куни ҳарорат кескин совиши кутилмоқда: кечаси 0...-8 даража совуқ, кундузи 5-13 даража илиқ. Кейин ҳаво ҳарорати шимолда кун давомида 10-17 даражагача кўтарила бошлайди.

Киритилди: 10:15 25.04.2024. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!