Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нилов: “Ўқимаса, уйига борсин!” — Россияда мигрант болаларга нисбатан қатъий ёндашув таклиф қилинди

Нилов: “Ўқимаса, уйига борсин!” — Россияда мигрант болаларга нисбатан қатъий ёндашув таклиф қилинди

Россия мактабларида ўқиш учун рус тили имтиҳонидан уч марта ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бундай таклифни Россия Давлат думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов берган.

“Ўқишга қодир бўлмаса, биз уларга бир марта имтиҳондан ўтиш, иккинчи марта қайта топшириш имкониятини бериб қўймасдан, сонини чеклашимиз керак. Уч марта. Ўхшамадими — уйга бориб ота-онасини кутади. Тамом”, деган у.

Аввалроқ у мигрантлар фарзандларининг рус тилидан имтиҳон топшириш муддатини икки йил билан чеклайдиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини эълон қилган. У рус тилини билмайдиган мигрантларнинг фарзандларини мактабга олишни тақиқловчи қонун 1 апрелдан кучга кирганини, бироқ бундай тестдан ўтишга уринишларнинг умумий сони чекланмаганини айтган.

“Мингта боладан 30 нафари имтиҳондан ўтгани бўйича қайғули статистикани кўряпмиз. Айримлари Россияда қонуний бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаса, айримлари ҳужжатларни тўлдира олмаган, бошқалари эса тестдан ўта олмаган”, деб таъкидлаган Нилов.

Унинг фикрича, Давлат думаси депутатлари мигрантларнинг фарзандларини тестдан ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, қабул қилгани тўғри қарор бўлди. Агар бундай қилинмаганида яхши ўқимайдиган мигрант болалар мактабларда ўқитувчилар эътиборини ортиқча олиши, умуман россиялик ўқувчиларнинг таълим даражасини пасайтириши мумкин эди.

Киритилди: 16:38 18.05.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!