Унинг янги президентлик муддати 2031 йилгача давом этади. 2013 йилдан буён Венесуэлани бошқариб келаётган Николас Мадуро 2024 йил июлда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилинган.
Венесуела мухолифати сайлов натижалари сохталаштирилганини таъкидлаб, сайловда Эдмундо Гонсалес ғолиб бўлганини эълон қилган. АҚШ, Аргентина, Колумбия ва Европа Иттифоқи Венесуэлада ўтказилган президентлик сайлови натижаларини тан олмасликларини билдиришган.