Арманистон бош вазири Ереван метросида уни Тоғли Қорабоғни Озарбойжонга бериб юборишда айблаган аёл билан баҳслашиб қолди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, суҳбат аёл Никол Пашинянни Тоғли Қорабоғни йўқотишда айблаши билан бошланган. Бош вазир бунга жавобан Арманистон ҳукумати одамлар Тоғли Қорабоғда яшаб қолиши учун “миллиардлаб маблағ сарфлаганини” айтди.
"Тоғли Қорабоғда яшашларингиз учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. 2023 йилда айнан сизлар мени одамлар бу ҳудуддан Арманистонга кетиб қолмаслиги учун чегараларни ёпишда айбладинглар. Энди эса бу ерга келиб, “биз ортга қайтишни хоҳлаймиз” деяпсизлар", — дея жавоб берган Пашинян.
Бир оз вақт ўтгач, Пашинян аёлдан узр сўради. У видеони эълон қилиб, Қорабоғ мавзусида гапирганда ҳиссиётларини жиловлай олмаганини билдирди.
"Қорабоғлик аёл ва унинг фарзандидан узр сўрайман ва уларни учрашувга таклиф қиламан", — деб ёзди Арманистон бош вазири ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.