Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантиришга қандай жавобгарлик белгиланган?

Никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантиришга қандай жавобгарлик белгиланган?

Оила кодексининг 15-моддасига асосан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади.

Хўш, бундан олдин узурли сабаблар бўлганида қандай чора кўрилади? Бу борада “BUSINESS LAWYERS GROUP” адвокатлик фирмаси адвокат стажёри Мухриддин Шамсиддинов қуйидагиларни маълум қилди.

– Бу борада узурли сабаблар бўлганида алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-3-моддасига кўра никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Киритилди: 17:01 13.12.2023. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!