Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди​​​​​​​

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди​​​​​​​

«Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференсалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

Мурожаат қилувчи шартномани расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд “E-notarius.uz” ахборот портали орқали рўйхатдан ўтади.

Нотариус мурожаат қилувчи(лар)нинг шахсига аниқлик киритади.

Шартномани тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни аниқлайди:

  • тарафларнинг никоҳ ёшига етганлигини;
  • тарафлар ўртасида никоҳ тузилган ёки тузилмаганлигини;
  • тарафлардан бирининг бошқа шахс билан никоҳи қайд этилмаганлигини;
  • илгари шартнома тузилмаганлигини.

Тўловлар амалга оширилиб, шартнома лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.

Шартноманинг барча нусхаларини тарафлар фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.

Киритилди: 22:27 07.01.2026. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!