Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.Учрашув давомида меҳмонларга Ўзбекистон прокуратураси фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, томонлар ўзларига қизиқ бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Россия делегациясининг ташрифини икки давлат прокуратуралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа деб билади.

Ўз навбатида, Валерий Петров меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон Бош прокурорига самимий миннатдорлик билдирди ва Россия Бош ҳарбий прокуратурасининг асосий фаолияти билан таништирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 22:00 13.11.2019. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!