Ҳодиса Нигерия жанубидаги Ойо штатидаги ярмарка вақтида юз берди, деб хабар беради Туркиянинг Anadolu агентлиги.
Маҳаллий ҳукумат расмийсига кўра, Нигерия жанубидаги Ойо штатининг пойтахти Ибадан шаҳрида хусусий ярмаркада оломон орасида қисилиб қолган 32 бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ойо штати губернатори Шейи Макинде ярмарка ташкилотчилари ҳибсга олинганини маълум қилди.