Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нигериядаги портлашда 27 киши ҳалок бўлди

Нигериядаги портлашда 27 киши ҳалок бўлди

Нигерия марказидаги қишлоқда содир бўлган портлашда камида 27 киши ҳалок бўлди ва кўплар яраланди. Franse-Presse агентлигининг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг барчаси чорвадорлар бўлиб, портлаш пайтида қорамоллари билан бирга Насарава ва Бенуе штатлари чегарасидаги Рукуби қишлоғида бўлишган.

“Биз портлашда 27 киши ва бир нечта қорамоллар ҳалок бўлганини аниқладик. Яна кўплаб одамлар яраланди, қидирув давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин”, деди Насарава полицияси комиссари Маяки Муҳаммад Баба "РИА Новости" агентлигига берган баёнотида.

Унинг қўшимча қилишича, портловчи моддалар бўйича мутахассислар ҳалокат сабабларини ўрганишмоқда.

Маҳаллий чорвачилик ассоциацияси вакили Лавал Дано портлаш Нигерия ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми туфайли содир бўлган деб ҳисоблайди. У воқеа ҳолатларини тўлиқ ўрганишга чақирди.

Киритилди: 21:56 26.01.2023. Ўқилди: 2459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!