Россиялик актриса Нина Гребешкова 95 ёшида вафот этди.
Нина Гребешкова 130 га яқин филмларда рол ўйнаган, дубляжларда овоз берган. «Бриллиант қўл», «12 стул», «Кавказ асираси», «Спортлото-82», «Гугуртга кетиб» каби филмлардаги роллари билан ёдда қолган. Номлари саналган филмлар унинг турмуш ўртоғи, кинорежиссёр Леонид Гайдай томонидан суратга олинган.