Нигериянинг Коги штатида рўй берган йўл транспорт ҳалокати оқибатида 19 киши вафот этди, яна 8 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Коги штатидаги Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати директори Кумар Цуквамнинг маълум қилишича, ҳалокат Локожа-Обахана шоссесида содир бўлган.
Юқори тезликда ҳаракатланаётган йўловчи автобус ҳаракатда бўлган юк машинаси билан тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар бола ҳам бор.
Ҳодиса жойига тезкор хизматлар етказилган ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса бўйича тергов ишлари бошланган.