Нигерия шимолидаги Жигава штатида ёқилғи ташувчи танкер портлаши оқибатида 94 киши ҳалок бўлди.
Жигава штати полицияси матбуот котиби Лован Адамунинг Анадолу нашрига маълум қилишича, портлаш Жигава штатидаги Кано-Ҳадежа йўлида ҳозирча номаълум сабабларга кўра содир бўлган.
Адаму портлашда 94 киши ҳалок бўлганини ва камида 50 киши жароҳатланганини таъкидлади.
Адамунинг сўзларига кўра, жабрланганлар касалхонага ётқизилган, бироқ қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотирлар бор.
Расмийлар воқеа жойига ўт ўчириш бригадалари юборилгани ва воқеа юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.