Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нигерияда тўнтариш режаси: собиқ генерал ва полиция инспектори давлатга хиёнатда айбланди

Нигерияда тўнтариш режаси: собиқ генерал ва полиция инспектори давлатга хиёнатда айбланди

Нигерияда давлат тўнтариши уриниши билан боғлиқ ишда 6 нафар шахсга терроризм ва давлатга хиёнат айблови қўйилди. Улар мамлакат президенти Бола Тинубу ҳокимиятини ағдаришга қаратилган режада иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

Айбланувчилар орасида истеъфога чиққан генерал-майор ҳамда ҳозирда хизмат қилаётган полиция инспектори борлиги маълум қилинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари уларнинг барчасини ҳибсга олган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Расмийлар бу иш давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид сифатида баҳоланаётганини билдиришди. Суд жараёнлари якунларига кўра қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:51. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!