Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нигерияда қуролли тўда 73 кишини ўғирлаб кетди

Нигерияда қуролли тўда 73 кишини ўғирлаб кетди

Нигериянинг Замфара штатидаги иккита қишлоқда 73 киши ўғирлаб кетилди, деб хабар беради Анадолу агентлиги.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қуролли тўда аъзолари Замфара штатидаги Бузугу ва Раяу қишлоқларига ҳужум қилган.

Ҳужум натижасида 73 киши ўғирлаб кетилган, кўплаб одамлар яраланган.

Воқеа жойига хавфсизлик кучлари сафарбар этилган ва тергов бошланган.

Нигерия бир неча йиллардан бери қуролли тўдалар ва террорчи гуруҳларнинг ҳужумларидан азият чекяпти. Улар орасида машҳур «Боко Харам» ташкилоти ва Ғарбий Африкадаги ИШИДнинг ISWAP бўлими бор. Бу гуруҳлар тез-тез мамлакатнинг турли минтақаларида одам ўғирлаш, ҳужумлар ва террористик ҳаракатлар уюштириб туради.

Нигерияда одам ўғирлаш ўлим билан жазоланса-да, одам ўғирлаш ва товламачилик кенг тарқалган.

Қуролли шахслар одатда мамлакат шимолидаги қишлоқлар, мактаблар ва йўловчиларни нишонга олади ва тўлов талаб қилади.

Киритилди: 20:15 22.10.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!