Бугун 20 февраль, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Нигерияда одамлар номаълум касалликдан вафот этмоқда

Нигерияда одамлар номаълум касалликдан вафот этмоқда

Нигериялик тиббиётчиларнинг таъкидлашича, бу Хитойда тарқалган коронавирус эмас. Айни вақтда ушбу касалликдан оғриганлар сони 100 нафардан ошиб кетган.

Нирегиянинг Бенуэ штатида номаълум касаллик тарқалиши қайд қилинди. Ундан айни вақтда 15 киши вафот этган, 104 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар берди. 

Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, бу Хитойда авж олаётган COVID-19 коронавируси эмас.

Таъкидланишича, номаълум касалликдан илк касалланиш ҳолатлари январдаёқ қайд қилинган. Унинг асосий аломатлари ошқозон шишиши, кўнгил айниш, қайд қилиш, ичбуруғ, бош оғриғи ҳисобланади. Дастлаб шифокорлар касаллик аломатлари Ласса безгагиникига ўхшаш бўлгани сабабли безгак яна авж олмоқда деб ўйлашган.

Ҳозирда касалликни даволаш усули топилмаган. Лабораториядаги тиббиётчиларнинг маълум қилишича, улар аввал учрамаган “янги касалликка” тўқнаш келишган.

Manba: kun. uz

Киритилди: 04:00 14.02.2020. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!