Нигериянинг Нигер штатининг Боргу туманида қўлбола портловчи мослама портлаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий The Sun Nigeria газетаси хабар берди.
Хабарларга кўра, портлаш кўприкни вайрон қилган ва унда ҳаракатланаётган транспорт воситасига урилган. Етти йўловчи ва транспорт воситаси ҳайдовчиси дарҳол ҳалок бўлган.
Портловчи моддалар, эҳтимол, террорчи жангарилар томонидан жойлаштирилган.
Нигер штати полиция қўмондонлиги вакили Васиу Абиодун хавфсизлик кучлари терроризмга қарши операция бошлаганини эълон қилди.