Нигериянинг Нигер штати марказидаги қишлоққа жангарилар томонидан уюштирилган ҳужумда камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 160 киши ўғирлаб кетилди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат BBCга.
«Боко Ҳарам» исломий гуруҳидан экани тахмин қилинган қуролли жангарилар жума куни кечқурун Кучи қишлоғига кириб келди, деди BBC Жаҳон хизматига маҳаллий кенгаш раиси Амину Абдулҳамид Нажуме.
Унинг сўзларига кўра, ўғирланганлар орасида асосан аёллар ва болалар, ҳалок бўлганлар орасида ҳудуд хавфсизлигини таъминлаган маҳаллий аҳоли ҳам бор.
Маълумотларга кўра, жангарилар қишлоққа мототциклларда кириб, унда икки соатдан кўпроқ вақт ўтказган ва шу вақт ичида ўзлари учун овқат тайёрлашга муваффақ бўлишган. Шундан сўнг улар уйларни талон-тарож қилишди ва маҳаллий аҳолини олиб кетишди.
Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти оммавий ўғирлашдан чуқур хавотирда эканини айтди.