Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нигерияда жангарилар 25 нафар ўқувчи қизни ўғрилаб кетди

Нигерияда жангарилар 25 нафар ўқувчи қизни ўғрилаб кетди

Нигерияда жангарилар мактабга ҳужум уюштирди, деб хабар бермоқда BBC.

"Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Кебби штатида бир гуруҳ қуролланган шахслар Мага қишлоғидаги мактаб-интернат ҳудудига бостириб кириб, 25 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетди. Жангарилар мотоциклларда келиб, ўқитувчи ва қўриқчини отиб ўлдириб, қизларнинг ётоқхонасига бостириб кирган", дея хабар бермоқда нашр.

Нигерия полицияси расмий вакили Нафию Абубакар Котаркосининг сўзларига кўра, ҳозирда махсус бўлинмалар томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:15 18.11.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!