Нигериялик эркак дунёдаги энг катта расмни чизди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
UPI маълумотларига кўра, нигериялик шифокор Фола Дэвид-Толарам Нигерия маданиятини акс эттирувчи 3300 квадрат метрли улкан расмни чизиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Чизма турли халқларнинг хилма-хиллигини ва мамлакатнинг турли минтақаларининг маданий иконографиясини акс эттирувчи кенг кўламли харитадир.
"Нигерия кўп маданиятли мамлакат ва мен буни акс эттирадиган нарса яратмоқчи эдим", - деди Девид-Толарам.
Ишни бошлашдан олдин у мамлакат бўйлаб саёҳат қилди ва яхшироқ тушунчага эга бўлди. У ўз асарини "Турли хилликдаги бирлик" деб атади ва уни сув ўтказмайдиган маркерлар билан чизди.