Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нигерия Камерун билан чегарадаги 35 нафар террорчини йўқ қилди

Нигерия Камерун билан чегарадаги 35 нафар террорчини йўқ қилди

Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари шанба куни Камерун билан чегарага яқин ҳудудда амалга оширган ҳаво ҳужумларида камида 35 нафар жангарини йўқ қилди.

Бу ҳақда Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Эхимен Эжодамега таяниб, Reuters хабар берди.

"Нигерия Ҳарбий-ҳаво кучлари шанба куни гуруҳ қуруқликдаги қўшинларга ҳужум уюштирмоқчи бўлганлиги ҳақидаги разведка маълумотларини олгач, Камерун билан чегара яқинидаги ҳаво ҳужумларида камида 35 жангари йўқ қилинганини маълум қилди", — дейилади баёнотда.

Кейинроқ қуруқликдаги кучлар ҳудуд тозаланганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, бу операция ҳарбийлар томонидан мамлакат шимоли-шарқида кучайтирилган кампания доирасида амалга оширилган. Ўтган ҳафта армия 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида жами 592 нафар жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 08:20 24.08.2025. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!