Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нигерда сув тошқинлари оқибатида 47 киши ҳалок бўлди

A A A
Нигерда сув тошқинлари оқибатида 47 киши ҳалок бўлди

Нигерда сув тошқинлари оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлди, 56,7 мингдан ортиқ киши жабрланди.

Бу ҳақда Африка давлати фуқаролик мудофааси бош бошқармаси маълумотларига таяниб, Journal du Niger газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, одатда чўл ва қурғоқчил иқлимга эга бўлган мамлакат бир неча ҳафтадан бери тўхтамаган узоқ муддатли ёғингарчилик туфайли йирик гуманитар офат гирдобида қолган.

Нигер дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб, кўп жойларда тошиб кетган. Табиий офатдан 339 та аҳоли пункти жабрланган. Синоптикларнинг сўзларига кўра, яқин келажакда об-ҳаво яхшиланиши кутилмайди.

Киритилди: 09:30 21.08.2025. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!