Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нигер қуролли кучлари мамлакат жануби-ғарбида юздан ортиқ террорчини йўқ қилди

Нигер қуролли кучлари мамлакат жануби-ғарбида юздан ортиқ террорчини йўқ қилди

Нигер қуролли кучлари мамлакат жануби-ғарбидаги Тиллабери ҳудудида уюштирган операцияда 100 дан ортиқ террористни йўқ қилди.

Бу ҳақда RTN телеканали хабар берди.

"Қуруқлик ва ҳаво кучлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш туфайли 100 дан ортиқ террорчи зарарсизлантирилди, душманнинг муҳим моддий ресурслари ҳам йўқ қилинди", — дейилади хабарда.

RTN маълумотларига кўра, Нигер қуролли кучлари беш аскарини йўқотган ва 27 нафари яраланган. Мамлакат расмийлари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Киритилди: 08:56 19.09.2024. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!