Нигер армияси "Боко Ҳарам" террорчилик гуруҳи етакчиси Иброҳим Маҳамаду йўқ қилинганини эълон қилди.
Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
"Нигерия қуролли кучлари намунали аниқлик билан олиб борилган жарроҳлик операциясида Диффа минтақасидаги Шилава оролида "Боко Ҳарам" гуруҳи етакчиси Иброҳим Маҳамаду бўлган машҳур Бакурани зарарсизлантирди", — дейилади операция хулосасида.
Баёнотда айтилишича, операция 15 август куни "эрта тонгда” амалга оширилган. Ҳарбий ҳаво кучлари қирувчиси жангарилар етакчисининг Чад кўлидаги Шилава оролида яширинган жойига учта мақсадли зарба берди.