Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

A A A
Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

14 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нидерландиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланган Андре Карстенснинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва иқтисодий дипломатияни ривожлантириш орқали икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Саидов савдо-сармоявий ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотни институционаллаштириш таклифини билдирди.

Бунгача фавқулодда ва мухтор элчи лавозимини 2021 йил октябрда тайинланган Хиллес Арно Бесхоор Плух эгаллаб келаётганди.

Киритилди: 18:47 14.03.2023. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!