Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Нидерландия Украинага яна учта Patriot тизимларини топширди

A A A
 Нидерландия Украинага яна учта Patriot тизимларини топширди


Бу ҳақда Нидерландия Мудофаа вазири Рубен Брекелманс маълум қилди. У Х тармоғидаги саҳифасида Украинага етказиб берилган Patriot тизимларининг фотосуратларини эълон қилди.

"Украиналикларни олдинда қийин қиш кутмоқда. Шунинг учун биз уларга учта Patriot тизимини топширдик. Patriot'лар ҳаётларни сақлаб қолади ва муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилади", — деди Беркелманс.

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Нидерландияга миннатдорчилик билдирди.

"Россиянинг муҳим инфратузилма объектларига бугунги ҳужуми, босқинчилар ҳужум давомида 100 га яқин дронлар ва 90 дан ортиқ ҳар хил турдаги ракеталарни учиргани Россиянинг шафқатсиз террорининг яна бир далилидир. Биз буни фақат иттифоқчиларимиз билан биргаликда тўхтата оламиз", —деб ёзди Умеров Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 04:39 29.11.2024. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!