Нидерландия пишлоқ ишлаб чиқариш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзади 24.kz.
Мамлакатда йилига ярим миллион килограммга яқин маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Унинг 75 фоизи экспорт қилинади.
Нидерландиянинг энг машҳур навлари орасида Гауда ва Эдам навлари мавжуд.
Мутахассислар 100 та давлатда ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилишди. Иккинчи ўринни Франция эгаллади. Улардан 250 турдаги пишлоқ ишлаб чиқарилади. Французлар бу сут маҳсулотини харид қилиш учун йилига 400 миллион доллар сарфлашади.
Кучли учликка Бельгия ҳам кирди. Улар 13 дан ортиқ навларни ишлаб чиқаради.
Рейтингнинг қолган ўринларини АҚШ, Швейцария, Буюк Британия ва Австрия эгаллаган.