Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

💡Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида яшовчи, 1973 й.т. хусусий тадбиркор Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳудудидаги олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали олиб беришни ваъда қилиб, Шофиркон туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун бир неча маротаба судланган мазкур шахс олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:04. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!