Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, ҳокимият транзити масаласи Эрдўған қонунга биноан 2028 йилда лавозимни тарк этиши кераклиги фонида янада фаол муҳокама этила бошлаган. У фақат муддатидан олдинги сайловлар ўтказилса ёки конституцияга ўзгартиш киритилса, яна номзодини қўйиши мумкин. Шу билан бирга, президент оиласи ва партия раҳбарияти, таъкидланишича, унинг ҳокимиятини яна беш йилга сақлаб қолишдан манфаатдор, бу эса ваколатларни ўғлига босқичма-босқич топширишга тайёргарлик кўриш имконини беради.
Bloomberg амалдаги ички сиёсий ва халқаро вазиятни бундай сценарий учун «қулай» деб атаган, бироқ у кафолатланган эмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ The Economist Эрдўғаннинг эҳтимолий тўрт ворисини санаб ўтган эди — Билал Эрдоган, куёви Селчук Байрактар, ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ва собиқ ташқи ишлар вазири Сулаймон Сойлу.